3 Июн 2022 йил 335

Навоийлик Нурли маскан ўқувчи ёшлари "Матонат"нинг республика босқичида фаол иштирок этди

Навоий вилояти Нурли маскан махсус мактаб интернати ўқувчилари Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Матонат” спорт ва китобхонлик танловининг республика босқичида фаол иштирок этишди. Умумжамоа ҳисобида спорт турлари бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган навоийлик ўқувчилар, китобхонлик ва тез айтишда ҳам маҳоратларини кўрсатиб фахрли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Вилоятлари номини муносиб ҳимоя қилган ёшларга келгуси режаларида омад тилаймиз!!!

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech