23 Декабр 2021 йил 304

Навоийнинг 3-секторида истиқомат қилувчи оилалар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун вилоят 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт беллашувларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбирнинг “Энг яхши соғлом ва баркамол оила” номинацияси бўйича спорт мусобақаларининг вилоят босқичи Навоий шаҳар ҳудудидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ўтказилди. Беллашувда 11 та туман-шаҳар 3-секторларидан 11 та оила  5 та шарт (Шахмат, Шашка, Стол тенниси, Бадминтон ва Қувноқ стартлар)йўналишлари бўйича тадбирда иштирок этишди.

Спорт мусобақаларининг вилоят босқичида қуйидаги оилалар ғолиб чиқишди.

1-ўринга  Нурота туманидан Эгамовлар оиласи муносиб деб топилди. 2-ўринни Навбаҳор туманидан Саидовлар оиласи ҳамда 3-ўринни Учқудуқ туманидан Уразбаевлар оиласи эгаллашди.

Мусобақада ғолиб бўлган оилаларга Бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

                                                                                                          

Text to speech