27 Ноябр 2021 йил 620

Навоийнинг барча шаҳар ва туманларида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси жадал суръатларда давом этмоқда

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги ўқувчи қизлар иштирокида 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан "Зўравонликсиз 16 кун" шиори остида тарғибот учрашуви ўтказилди. Унда ушбу сана аҳамияти, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик турлари ва уларни олдини олиш бўйича тушунтириш олиб борилди. Қолаверса, блиц-сўровнома орқали уларнинг бу борадаги билимлари синовдан ўтказилди.

Навоий шаҳар ҳудудида жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилиб, келишмовчилиги бор оилалар муҳокама қилинди. Жабрланган аёлларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди. Тарғибот тадбирлари вилоятнинг олис Томди туманининг таълим муассасалаларида, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларида ва савдо дўконларида "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида челленжлар ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech