10 Октябр 2021 йил 342

Навоийнинг Қизилтепа туманида дўкон ўмарган ўғри қўлга олинди

Қизилтепа тумани зармитан маҳалласида истиқомат қилувчи И.И уйини таъмирлаш мақсадида Азизобод маҳалласидаги Қурилиш ва хўжалик моллари дўконига боради. Дўконда қурилиш молларини томоша қила туриб эгасини дўкондан ташқарига чиққан пайти жовондан бўлак-бўлак қилиб тахланган жами 40 млн сўм пулларни ўғирлаб воқеа жойидан тезлик билан ғойиб бўлади. Дўкон эгаси бир неча соатдан кейин навбатдаги мижозга хизмат кўрсатиш вақтида жовондаги пуллари йўқлигини сезиб қолади. Шундан сўнг туман ИИБга мурожаат қилади. Бу пайтда И.И пулларнинг 11 миллионига мол бозордан она-бола сигир сотиб олиб келади. Қолганига эса уйини таъмирлашга ишлатиб юборади. Туман ИИБ ЖҚБ ходимларининг суриштирувлари натижасида дўконни ўмарган фуқаро И.И қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

Text to speech