17 Август 2022 йил 363

Навоийнинг Қизилтепа туманида ҳуқуқни муҳофа қилувчи органлар ўртасида спорт тадбири ташкил этилди

Тизимда жорий этилаётган кенг қамровли ишлар қаторида спорт тадбирларининг ўтказилиши алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, туманларда ҳам соғломлаштириш борасида аниқ режалар белгиланган. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ ҳамда 5-сонли ЖИЭК шунингдек, 7532 ҳарбий қисм 3-баталони ходимларидан иборат жамоалар "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида спортнинг воллейбол, стол тенниси бўйича куч синашишди.

Воллейбол мусобоқасида фахрли 1-ўринини 7532 ҳарбий қисм жамоаси, 2-ўринни Қизилтепа тумани ИИБ жамоаси, 3-ўринни 5-сонли ЖИЭК жамоаси ходимлари эгаллашди. Стол тенниссида 5-сонли ЖИЭК ходими лейтенант Б.Эшонкулов биринчиликни эгаллаган бўлса  2-ўринда  туман ИИБ ходими лейтенант А.Рахимов, 3-ўринда  5-сонли ЖИЭК ходими А.Мукимов пешқадамлик қилишди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech