15 Март 2022 йил 271

Навоийнинг Қизилтепа туманида вилоят ИИБ ҳамда ҳарбий прокурорининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Сайёр қабул - халқ билан фаол ва очиқ мулоқот қилишнинг энг самарали усулларидан бири. Айни кунда раҳбар ходимларнинг зиммасида халқнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ўрганишда шундай сайёр қабулларнинг ўтказилаётгани аҳоли учун айни муддао бўлди.  Вилоят ИИБ бошлиғи ва вилоят ҳарбий прокурорининг Қизилтепа туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида 30га яқин мурожаат кўриб чиқилди, 10 нафари ҳарбий хизматчилар томонидан йўлланди.  Учрашув давомида тингланган мурожаатлар - ишсизлик, ички йўлларни тамирлаш, субсидия, ижтимоий ва тиббий ёрдам масалалари бўлиб, уларнинг кўпчилиги шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech