5 Декабр 2021 йил
490
Навоийнинг Конимех туманида "Зуравонликни дарҳол барҳам этамиз" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
"Зуравонликни дарҳол барҳам этамиз" шиори остида Конимех тумани 7-сонли ўрта мактабда тарғибот ишлари амалга оширилди.
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси М.Райимов ва туман ИИБ ходимлари билан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” ҳамда “Зўравонликка қарши курашиш чора тадбирлари” мавзуларида очиқ мулоқот ўтказилди. Мазкур тадбирда сўзга чиққанлар, коррупцияни жамият тараққиётига қанчалик зарар етказиши, бу муаммога биргаликда барҳам беришимиз кераклиги айтилди. Шунингдек, бугунги кунда учраётган зўравонлик турлари ва оқибатлари муҳокама қилинди. Тадбир якунида мутасаддилар йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати