25 Июн 2023 йил 286

Навоийнинг Навбаҳор туманида "Ёш ҳуқуқшунос" кўрик танлови ташкил этилди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳудудида баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни олиб борилаётган ислоҳатларнинг фаол иштирокчиларига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар ўртасида согълом рақобатни шакллантириш, ёшлар эришаётган натижаларни таргъиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, Навбаҳор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича ходимлари томонидан ёшлар иштирокида “Ёш ҳуқуқшунос” танлови ўтказилди. Ўзининг ҳуқуқий билими, зукко ва тезкорлиги билан кўрик танловда ғолиб бўлган ўқувчилар  туман ИИБнинг диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди. 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech