27 Апрел 2023 йил 319

Навоийнинг олис Томди туманида ижтимоий профилактика куни самарали ташкил этилди

Томди тумани Томдибулоқ ОФЙда хафсизликни таъминлашга қаратилган Ижтимоий профилактика тадбирлар ўтказилмоқда. Бунда асосий эътибор ҳуқуқбузарликларни аниқлаб уларга бархам бериш, шунингдек жиноятларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш чора-тадбирларига қаратилди.

Профилактика тадбири давомида Томдибулоқ ОФЙдаги низоли оилалар, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар ҳамда таълим муассасаларидаги вояга етмаган ёшлар билан суҳбатлашилди. Низоли оилаларига маҳалланинг фаол ва тажрибали аёллари ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди. Ёшлар билан ўткир тиғли жисмлар олиб юрилмаслик, жиноятга қўл уришнинг хайрсиз оқибатлари тушунтирилди.    

Ижтимоий профилактика тадбирларида туман ИИБ бошлиғи томонидан Томдибулоқ ОФЙдаги бешликнинг ўзига бириктирилган тоифадаги шахслар билан профилактик ишларни олиб  бориш, уларни ижтимоий мослаштириш бўйича туман миқёсида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан муҳокама қилиниши ва белгиланган мезон асосида баҳоланиш топшириғи берилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech