17 Апрел 2023 йил 295

Навоийнинг олис Зарафшон шаҳрида боғча болалари иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилди

  Зарафшон шаҳридаги 17-давлат мактабгача таълим муассасасида “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури доирасида амалий машғулот дарси ташкил этилди.Унда шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари иштирок этиб болаларга мазкур дастур мазмуни ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, машғулот хонасида ташкил этилган йўл ва чорраҳаларда йўлларда ҳаракатланиш бўйича амалий машғулотлар кўрсатдилар. Очиқ машғулот давомида йўл белгилари ва пиёдаларнинг мажбуриятлари турли ўйин шартлари орқали тушунтирилди.  

   Муассаса тарбиячиларининг йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этган бу каби амалий машғулотлари жажжи болажонларнинг келгуси ҳаётида ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech