16 Январ 2022 йил 388

Навоийнинг Томди туманида аёллар ўртасида кўрик танлов бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати Томди тумани Ахборот кутубхона марказида “Ҳалқ ва аримя бир жону бир тан ” шиори остида “Тўмарис қизлари” кўрик танлови бўлиб ўтди. Байрамона безатилган марказга туман ҳокимлиги Маънавий ва маърифий ишлари бўлими раҳбари  ва туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор вазифасини вақтинча бажарувчи сафдор Айгерим Ажигелдиева ва вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектори таклиф қилинди. Кўрик танловни туман ҳокимлиги вакили очиб бериб Ўзбекистон Республикаси Куролли кўчларнинг ташкил этилганлигининг 30 йилиги муносабати билан тадбир иштирокчиларини самимий табрикладилар.

Тумарис-қизлари кўрик-танловда аёлларимиз “Ўзини таништириш” шарти, “Тезкор савол жавоблар” , “Қўл кўраш ҳамда” ҳамда “Эркин мавзу”лар бўйича ўзаро беллашдилар.

Кўрик танловда Тумарис қизлари ўзларининг зукколик ва билимдонлиги, ҳамда жисмоний кучларини намойиш этишди. Кўрик танлов ғолибларига туман ИИБ бошлиғи томонидан диплом ва эсталик совғалар тақдим этилди.

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech