12 Феврал 2022 йил 636

Навоийнинг Учқудуқ туманида "Диққат пиёда!" тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Вилоят бўйлаб ИИБ ЙҲХ ходимлари томонидан “Диққат пиёда!” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, Учқудуқ туманида ҳам пиёдалар, велосипедчилар иштирокида шундай тадбирлар бўлиб ўтди. Мазкур профилактик тадбир давомида туман ҳудудида транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган бозор, корхона ва ташкилотлар қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига йўл-патруль хизмати инспекторлари бириктирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолига пиёданинг йўлларда ҳаракатланиш тартиби уқтириб ўтилди. 

Бундан ташқари, қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланди ва баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, маъмурий баённома расмийлаштирилган пиёдаларга келажакда бундай ҳолатларни қайта такрорламасликлари учун пиёданинг мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.  

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: