21 Май 2022 йил 278

Навоийнинг Зарафшон шаҳри 3-сектор раҳбари "Истиқлол" МФЙ ёшлари билан учрашди

 Бугун Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари "Истиклол" МФЙда  навбатдаги сайёр кабулини ўтказди.унда асосан ёшлар иштирок этди, муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Зарафшон шаҳар Истиқлол МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Гулзира Салимова ишга кириш учун мурожаат қилди. Ушбу фукарога "Арианна" қўшма корхонасидан иш таклиф килинганда ишлаш истагини билдирди.

Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи 30 ёшли  Гулноза Эгамова  кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу фуқарога ҳам шу заҳоти ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб ижобий ҳал этилиши учун АТ Халк банкига юборилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech