2 Май 2023 йил 3354

Навоийда маънавият ойлиги доирасида уч авлод учрашуви ташкил этилди

    Ҳаётнинг пасту баланд йўлларини босиб ўтган нуронийларимиз, фахрий устозларимиз тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир.  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анънасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларни орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Ушбу ишларнинг амалий ифодаси сифатида Ички ишлар органлари тизимида давом этаётган “Маънавият ойлиги” доирасида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Тадбирда соҳада янгидан иш фаолиятини бошлаган ҳамда малкали ходимлар, шунингдек, соҳада узоқ йиллар давомида хизмат фаолиятини олиб борган ва тизимда улкан муваффақиятларга эришган фахрий устозлар иштирок этишди.

   Учрашувда сўзга чиққан устоз фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўли ҳамда улкан мувоффақиятларга эришишдаги жараёнлар ҳақида гапирди. Шунингдек, ёшларни юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш борасидаги тавсияларини беришди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech