19 Декабр 2020 йил 411

 Нуроталик устамон "Clik"чи жавобгарликка тортилди

             1984 йилда туғилган Нурота тумани Истиқбол МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Р.У, “Агробанк” АТБ Нурота филиали биноси олдида таниши, Л.З. ундан ўзининг телефонига “Clic” хизматини улаб беришни сўраб унга ишониб  “Агробанк” АТБга тегишли бўлган пластик картасини берганлигидан фойдаланиб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, “Clic” хизматини улаб бера олишини айтиб, уни алдаб, мазкур пластик картанинг рақамини ўзининг телефонига ёзиб олиб, “Агробанк” мобил иловасида мазкур пластик картани рўйхатдан ўтказиб, мобил илова орқали электрон тарзда фуқаро Л.З. номига “Агробанк” АТБдан 1.439.822 сўм микроқарз олиб, мазкур маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар ўзингизга тегишли бўлган пластик картангизни бегоналар қўлига тушиб қолишидан эҳтиёт бўлинг!

   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech