2 Сентябр 2020 йил 1469

Навоий вилояти ИИБ бир гуруҳ ходимлари мустақиллигимизнинг 29 йиллик шодиёнасида муносиб тақдирланди

     Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан Навоий вилоятидан 3 нафар ходим давлат мукофоти билан, 31 нафар ходимлар эса вазирликниниг турли даражадаги мукофотлари билан тақдирланишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech