5 Сентябр 2020 йил 1229

Навбаҳорлик мезбон самарқандлик меҳмоннинг “Очил дастурхон”идаги “Марихуана”ни очишга улгурмай қолди

     Навоий вилояти Навбаҳор туман ИИБ ҳамда ДХХ Конимех туманлараро бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилаётган “Қорадори – 2020” тадбирининг 2-босқичида, 1970 йил Самарқанд вилоятида туғилган, ҳозирда Пахтачи тумани “Жаҳонобод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.З. Навбаҳор туманига меҳмондорчилик баҳонасида келиб, “Ялтиробод” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги қоровулхонаси ёнида олдиндан таниши бўлган фуқаро В.О.га гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда 100 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтда қўлга олинган. ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу наркотик оғирлиги 0,98 граммни ташкил этувчи  “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Навбаҳор тумани ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Н.З.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

     Содир этган қилмишига қонуний баҳо берилиши арафасида турган Н.З. ўз хатти-ҳаракатида қоидабузарлик ҳолати мавжуд эканлигини билсада, қасддан тартиб-интизомга бўйсунмаган. Эндиликда, жиловланмаган нафси уни жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech