20 Сентябр 2023 йил 241

Республика ишчи гуруҳи Навоий шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликдаги штаб фаолиятини ўрганди

 Ташриф давомида штабда ташкил этилган соҳавий хизматлар, корхона , ташкилот ва идора вакиллари билан суҳбатлашди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда Ажратилган йўналиш ва тоифалар ўрганилди. Таъкидлаш лозим, мазкур штаб Навоий шаҳридаги криминоген вазияти нисбатан оғир қизил тоифадаги маҳаллалар билан ишлаш, илгари содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлган омилларни таҳлил қилиш ва уларни баратараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мазкур штаб фаолиятидан ўрин олган. Ўрганишлар жараёнида мутасаддилар штаб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech