Фуқаролар хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилишда бугун Ички ишлар ҳамда Миллий гвардия ходимлари туну кун хизмат олиб боришмоқда. Хусусан ишчи гуруҳнинг вилоятимиздаги ўрганишлари давомида Навоий шаҳрида смарт маҳалла лойиҳаси асосида ташкил қилинган тезкор чақирув тугмалари самарадорлиги ўрганилди. Маълумот ўрнида ўрнида таъкидлаш лозим, айни пайтда мазкур тезкор чақирув тугмалари синов тажрибаси асосида Фарофон маҳалласининг кўп қаватли уйларнинг кириш қисмидга ўрнатилмоқда. Фуқаролар шубҳали шахс ёки ҳодиса ҳақида хабар бериш учун ташвиш тугмасини босишнинг ўзи кифоя – миллий гвардия ва қўриқлашнинг тезкор отрядлари 3-5 дақиқада воқеа жойига етиб келишади. Мутасаддилар айни жараённи бевосита кузатишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: