11 Октябр 2023 йил 391

Республика ИИВ Академияси вакили Навоий шаҳрида хавфсиз тун тадбирларини ташкил этиш жараёнлари билан танишди

Бугун тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Республика ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликдаги профилактик тадбирларнинг олиб борилиш жараёнлари ИИВ Академияси вакили подполковник  Рустам Душанов  томонидан ўрганилмоқда. Айни мақсадда ташкил этилган хавфсиз тун кенг қамровли профилактик тадбири Навоий шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласида ўтказилди. Академия ходими ташрифи давомида ходимларга хавфсиз тун тадбирларини кўнгилдагидек ўтказиш, ҳар бир ҳолат ва жараённи алоҳида назоратга олиш, ҳушёр ва сергак бўлиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек,  шаҳарни  жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида методик қўлланма яратиш масаласи кўрилди. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech