11 Ноябр 2020 йил 576

Республика ишчи гуруҳи назорати Навоий шаҳрига қаратилди

Республика ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш ишлари Навоий шаҳрида давом эттирилиб, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Навоий шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан амалга оширилган ишлар, ташкилий чора-тадбирлар, ҳуқуқий ҳужжатлар, амалда юритилаётган иш ҳужжатлари билан батафсил танишиб чиқилди. Ўрганишлар давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Навоий шаҳар ИИО ФМБ "Хавфсиз маҳалла", "Обод маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммо ва камчиликлари аниқланди.

Навоий шаҳридаги ишчи гуруҳ фаолиятида асосий эътибор, жиноятлар сони ошган ва криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар бўйича жамоатчилик тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликдаги вазифалар, бу борада қўшма қарорда белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси ва жойларда мавжуд муамммоларга қаратилди. Шунингдек, ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолияини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Навоий шаҳар ИИО ФМБда тунги йўриқнома ўтказилиб, унда маҳалла билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ходимлар олдига қўйилган вазифалар, шаҳар ҳудудидаги бозорлар, савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш объектлари шаҳобчаларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида топшириқлар берилди.  

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech