22 Сентябр 2021 йил 361

Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятининг Хатирчи ва Нурота туманларига ташриф буюрди

Куни кеча республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятига ташрифи ҳақида хабар бергандик. Мазкур ишчи гуруҳ аъзолари Навоий вилоятининг Хатирчи, Нурота туман ИИБ шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги ҳамда махсус қуроллардан фойдаланиш кўникмалари билан танишди.

Кўрик давомида фавқулотда ҳолатларда олиб борилаётган ишлар, назорат ўтказиш жойлари, меъёрий талаблар асосида жиҳозланганлиги, ходимларни функционал мажбурияти ва хизматга доир кўникмаларини билиши, саф элементларини бажариши, қуролларни тузилиши ҳамда тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш амаллари, жанговар ва тактик-техник хусусиятларига доир билим ва кўникмаларни билиши ва уларни хизмат давомида тадбиқ этиши, кўздан кечирилди.

Шунингдек, оммавий тартибсизликларни тўхтатиш ва бартараф қилишда ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларига доир  ишлар ўрганилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech