Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги сайёр қабул Қизилтепа туманида ўтказилди
Бугун Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабул ва юзма-юз мулоқотларда кўплаб фуқароларнинг ечимталаб муаммолари тез фурсатларда ижобий ҳал этилмоқда. Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вакиллари навбатдаги оммавий сайёр қабулни ўтказишди. Суд-ҳуқуқ тизимига оид мурожаатлар соҳавий орган ходимлари томонидан кўриб чиқилди. Ички ишлар вазирлиги мутассаддиларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари ҳам юзма-юз мулоқоқтларда кўплаб фуқаролар билан учрашишди. Қабул давомида 15 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Шулардан, кадрлар тизимига оид 8 та мурожаат атрофлича ўрганилди. Шунингдек, қабулда тергов фаолиятига оид ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича мурожаатлар келиб тушди. Таъкидлаш жоизки мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан секторларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар алоҳида эътироф этилмоқда. Aйниқса, ишсизлик, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни ёритиш каби ижтимоий муаммолар 3-сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олингани, мурожаат ва муаммолар ўз жойида бартараф этилаётгани таъкидлаб ўтилди. Учрашув давомида узоқ йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишда қийналиб келаётган бир нафар фуқарога шунингдек, 16 ёшга тўлган тўрт нафар ёшларга янги типдаги фуқаролик гувоҳномалари ИД- карталари тантанали топширилди.
Бу каби сайёр қабуллар туманлар кесимида давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати