Республика ишчи гуруҳи вакиллари Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейига ташриф буюрди
Аввалроқ Республика ишчи гуруҳи вакилларининг вилоятимизга ташрифи ҳамда жойлардаги ўрганишлари ҳақида хабар берган эдик. Навбатдаги ташриф Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейида бўлиб, дастлаб, ишчи гуруҳ аъзолари таълим муассасасида ёшлар учун яратилган имкониятлар, қулайликлар ҳамда ўқув шароитлари билан яқиндан танишиб, уларнинг келгусидаги режалари билан қизиқишди. Шундан сўнг, лицей фаоллар залида ишчи гуруҳ вакиллари, адабиётшунос ўқитувчилар ҳамда фахрийлар иштирокида суҳбат ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар лицей тарихидаги муҳим воқеалар, бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан фикр билдиришди. Суҳбат якунида аъло баҳолари ҳамда намунали хулқи, спортда ва республика танловларида эришган ютуқлари учун ўнлаб ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари ҳамда бадиий китоблар тўплами билан тақдирладилар.
Мазкур учрашув ўқувчи-ёшларда ўз касбларига садоқат руҳини шакллантирибгина қолмай, келгуси ҳаётларида дастурул амал бўлиб хизмат қилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати