11 Август 2022 йил 438

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганишлари Қизилтепа туманида бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республика Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари- Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Узаков ташрифи дастлаб Оилва ва хотин қизлар комплекси билан танишишдан бошланди. Туман марказида "Оила мактаби", "Ижтимоий мослашув хонаси" ва "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази"ни ўзида бирлаштирган бино бунёд этилаётгани муносабати билан мазкур иншоот мунозара марказига айланди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошармаси бошлиғи сўзга чиқиб оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳаллаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишнинг афзалликлари ҳақида гапирди. Ишчи гуруҳ тез кунларда фойдаланишга топшириладиган ушбу марказларнинг бугунги ҳолати, амалга оширилаётган ишларини кўздан кечирди.

 Шунингдек шу куни гуруҳ Қизилтепа тумани Навоий вилояти қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида бўлишди. Бандлик бош бошқармаси бошлиғи қурилишга жалб қилинган ёшларни мутахассисликка ўқитиш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар режаси ҳақида сўз юритди. Мазкур марказда таълим олганлар  энди нафақат  маҳаллий  балки халқаро миқёсдаги қурилиш ишларига ҳам жалб этилиши кўзда тутилган бўлиб, пировардида йирик аҳоли қатламини иш билан таъминлаш режаси мавжуд эканлиги лойиҳалар мисолида кўрсатилди. Марказда фаолият кўрсатаётган мутахассислар ташриф иштирокчиларига касбга ўқитишни ташкил қилиш ва уюшмаган ёшлар билан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech