10 Март 2021 йил
381
Спиртли ичимлик сабабли зарафшонлик эркак иккинчи бир эркакка тан жароҳати етказди
1975 йилда туғилган Зарафшон шаҳар 11-кичик туманда яшовчи, муқаддам судланмаган, қўшма корхона ишчиси Қ.М. маст ҳолда 2020 йилнинг 12 декабрь куни соат 22:40ларда, Зарафшон шаҳар 1-кичик туман ҳудудида жойлашган “Низом бобо” номли умумий овқатланиш шаҳобчасидан чиқаётган вақтида чойхона ёнидан ўтган йўлакда ўзи каби спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда келаётган, 1979 йилда туғилган Зарафшон шаҳар 2-кичик туманда яшовчи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз С.С. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, фуқаро С.Сга “Ўртача оғирликдаги тан жароҳати” етказган
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати