6 Сентябр 2020 йил 1026

Навоийлик жабрланувчининг 54 миллион 800 минг сўмлик оғзаки келишувдан “оғзи куйди”

     Нурота тумани ИИБга 1993 йил Навоий вилоятида туғилган, ҳозирда Навоий шаҳри, “Толстой” кўчасида истиқомат қилувчи Ф.Д. ариза орқали мурожаат қилган. Мазкур мурожаатда таниши – 1981 йил Нурота туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 3 нафар фарзанди бор, айни пайтда тумандаги “Қизилча” ҚФЙ, “Қўшқудуқ” қишлоғида яшовчи Ў.Ю. билан оғзаки келишув тузиб, умумий нархи 54 миллион 800 минг сўмлик 137 бош майда шохли молларини топширганлигини айтган. Бироқ, орадан 3 йил вақт ўтиб, Ў.Ю. ўзлаштириш йўли билан молларни ўз ҳисобига талон-торож қилганлигини, на пулни, на молларни қайтармаётганлигини маълум қилган. Нурота тумани ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

     Таассуфки, баъзи фуқаролардаги ҳуқуқий маданиятнинг саёзлиги, уларнинг фирибгарлар тузоғига тушишига сабаб бўлмоқда. Зеро, қонунни билмаслик, инсон ҳуқуқлари поймол этилишининг бош омилидир.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech