Навоийда ўғри қўшниларнинг қилмиши қимматга тушди
2020 йилнинг ноябрь ойи охирларида Кармана тумани ИИБга 1994 йилда туғилган фуқаро М.А. ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахслар томонидан ҳовлисидаги бозор нархи қарийб 3 миллион 200 минг сўмлик бўлган 2 бош қўйлари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.
Туман ИИБ ТБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижаларига кўра, мазкур жиноятни 2000 йилда Кармана туманида туғилган муқаддам судланган йигит ҳамда қиз қўшниси 2003 йилда туғилган фуқаро З.Ч. билан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланди.
Эндигина 20 ёшга тўлган фуқаро Д.К. муқаддам судланишига қарамасдан яна қайта жиноятга қўл уриши ҳамда ўз маҳалладошларига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлиги ачинарли ҳол.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати