Велосипед ҳайдовчиси воқеа жойи қурбонига айланди
Жорий йилнинг 24 август куни соат 07:30 ларда 1991 йилда туғилган фуқаро И.Р. ўзининг “Лада” русумли автомашинасида Навоий шаҳри, "Б.Равшанова" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, эҳтиётсизлик билан ўз йўналишини кескин ўзгартириб, чап томонга ҳаракатланган. Қалтис бурилиш оқибатида йўлнинг қатнов қисмига чиққан, 1955 йилда туғилган, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи, велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Велосипед ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жароҳати каби ташҳислар билан Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бироқ, даволаниш муолажаларига қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Велосипед ҳайдовчиси ҳам воқеа жараёнида ўз йўналишини ўзгартирган ҳолда, йўлнинг чап томонига ҳаракатланиб чиққанлиги боис, ортидан келаётган автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтатишга улгурмаган.
Жабрланувчининг шошмашошарлиги ҳамда автомашина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги яна бир умрга нуқта қўйди. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати