17 Сентябр 2025 йил 92

Вилоят ИИБ бошлиғи Навоий шаҳрида жойлашган ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликни жиловлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни кўздан кечирди

Дастлаб, Навоий давлат университетининг талабалар турар жойига ташриф буюриб, мазкур объектда талаба-ёшларнинг истиқомат қилишлари учун яратилган шароитлар ва хавфсизлик чоралари билан танишди. Ертўла қисми ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. 

Кейинги манзил аҳоли гавжум ва кўп сонли хизмат кўрсатиш объектларида мавжуд Нурафшон кўчаси бўлиб, унда умумий овқатланиш жойлари (ошхоналар, кафе, ресторанлар) фаолияти билан танишилди. Ҳудудда ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар кўрилаётган хавфсизлик чоралари ўрганилди. 

Шундан сўнг масъуллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалида бўлишди. Мазкур ҳудудда ҳам куз-қиш мавсумига кўрилаётган зарурий чоралар кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech