22 Декабр 2023 йил 2297

Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари шаҳар фуқаролари иштирокида кенг қамровли профилактик тарғиботлар ташкил эмоқда. Унда кўп қаватли биноларнинг кириш қисмида, вилосипед, скутер ҳамда болалар аравачаларини қаровсиз қолдирлмасликлари, бу эса ўғрилик жиноятини олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши бўйича тарғиботлар олиб борилди. Шунингдек, кафе, барлар ва маиший хизмат кўрсатиш объектларининг тунги фаолияти назоратга олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech