Зарафшон шаҳрида содир бўлган мудҳиш жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
2021 йил 18 март куни тахминан соат 23:30ларда Зарафшон шаҳар 6-кичик туманда яшовчи фуқаро Б.М Конимех туманидан акасининг таъзиясидан уйига келган, уйида турмуш ўртоғи Т.Н йўқлигини кўриб, унга қўнғироқ қилган, шунда турмуш ўртоғи Зарафшон шаҳар 1-кичик туманида таниши З.Бни уйида эканлигини, шу манзилга келишлигини айтган. Шундан сўнг Б.М соат тахминан 00:30ларда турмуш ўртоғи айтган манзилга келган, у ерда турмуш ўртоғи Т.Н ва З.Б уларнинг таниши П.Алар спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўрган, шунда улардан З.Б фуқаро Б.Мга бир дона ароқ олиб келишини сўраган. Шундан сўнг, фуқаро Б.М ароқ олиб келган ва улар биргаликда истеъмол қилишган. Шу вақтда уларни ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида фуқаро Б.М стол устида турган ошхона пичоғини олиб, шу пичоқ билан дастлаб, З.Бни бўйин сохасига 1 маротаба ва кўкрак қисмига 2 маротаба уриб жарохат етказган. Сўнгра, у ўзининг ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро П.Ани ўнг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан 1 маротаба, сўнгра турмуш ўртоғи Т.Ннинг елка қисмига 2 маротаба уриб жароҳат етказган. Шу вақтда турмуш ўртоғи унга ўлдирмаслигини айтиб ялиниши натижасида у ўзини ҳаракатларини тўхтатган ва стол устида турган шу уйнинг калитини олиб, ташқи томонидан қулфлаб чиқиб кетган. Фуқаро Т.Н ИИБ ва тез ёрдамга қўнғироқ қилиб хабар берган. Бироқ, фуқаро З.Б олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойининг ўзида вафот этган, Т.Н ва П.Алар шифохонага олиб кетилган.
Зарафшон шаҳар Ички ишлар Бошқармасига келиб тушган хабар юзасидан зудлик билан фуқаро Б.Мни ушлаш чоралари кўрилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро Б.М Зарафшон шаҳар 7-кичик туман 3-уй олдида ИИБ ППХ ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур жиноят иши вилоят ҳамда Зарафшон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида кенг жамоатчилик олдида муҳокама этилди. Учрашув давомида сўнги пайтларда содир этилаётган жиноятлар таҳлил этилди. Ачинарлиси, уларнинг аксарятида спиртли ичимлик сабаб бўлаётгани, арзимаган келишмовчилик оқибатида оилаларда мудҳиш жиноятлар рўй бераётгани қаттиқ танқид қилинди. Шунингдек, оилалардаги носоғлом муҳит, маҳалла, профилактика инспекторлари ва жамоатчилик томонидан доимий назорат қилинмаганлиги, аёллар ва хотин-қизлар масалаларига бефарқ қаралгани таъкидлаб ўтилди. Кўп миллатли аҳолига эга Зарафшон шаҳрида тунги пайтларда тегишли рухсатномаларсиз спиртли ичимлик сотаётган баъзи қўштирноқ ичидаги тадбиркорларимиз маҳалла фаоллари, ҳудуд профилактика инспекторлари томонидан алоҳида назоратга олиниши бўйича топшириқлар берилди. Дарҳақиқат, қилмиш-қидирмиш деганларидек, жиноят жазосиз қолмайди. Аммо инсон тақдири унинг ҳаёти қайтиб келмайди. Хулоса ўзингиздан, огоҳ бўлинг!
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати