18 Март 2021 йил 466

Зарафшонда Республика ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабулларда фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

      Xалқ дарди билан яшаш - олий саодат. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам шу аслида. Эътиборли жиҳати эндиликда фуқароларимиз ўз муаммолари ёки мурожаатларини ҳал этиш учун раҳбарлар қабулига эмас балки, раҳбарлар ҳудудларга бориб уларнинг мурожаатларини ўз манзилларида ҳатто маҳаллабай шаклда кўриб чиқишмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси раҳбарлигида республика ишчи гуруҳи халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрига ташриф буюришди. Ишчи гуруҳ таркибидаги Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи шу куни 10 дан ортиқ мурожаатларни кўриб чиқишди. Хусусан сайёр қабул давомида 2 нафар фуқаро айни пайтда ҳудуд профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасида хизмат кўрсатаётгани Ички ишлар органларига ишга кириш мақсади борлигини билдирди. Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг бу мурожаати шу куннинг ўзидаёқ қаноатлантириладиган бўлди.

     Шунингдек, ҳозирда пробация назоратида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам мурожаат қилишди. 3 нафар ана шундай фуқаро жазо муддатидан олдин озод қилиниб, пробация назоратидан чиқарилди. Шу билан бир қаторда 3 нафар ёшларга янги типдаги фуқаролик гувоҳномаси яъни ID-карталари тантанали равишда топширилди.
Мухтасар айтганда бу каби оммавий қабуллар давомида кўплаб фуқароларнинг оғири енгил бўлиши баробарида мурожаат ва таклифлар ҳам ўртага ташланмоқда. Пировард мақсад эса халқ осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришдан иборатдир.


        Навоий вилояти ИИБ Aхборот хизмати

Text to speech