Жорий йилнинг 3-16-июнь кунлари эълон қилинган танлов муддати 19 июнь кунига қадар узайтирилди
Киритилган ўзгартиришлар:
Профилактика инспектори (офицерлик) лавозимларига
- олий таълим муассасаларини жорий йилда тамомлаётган (ҳарбий хизматни ўтаган) муқаддам эълон қилинган танловда белгиланган таълим йўналиши битирувчилари;
- география, кимё ва биология таълим йўналиш битирувчилари ва тамомлаганлар (қўшимча киритилди).
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик) лавозимларига
- муқаддам эълон қилинган танловда белгиланган мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган (ҳарбий хизматни ўтаган) фуқаролар ҳам қабул қилинади.
- Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;
- ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси асл нусхаси (Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ва бошқа хизматларга (сафдорлик) лавозимлари учун)
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).
Юқоридаги бўш лавозимлар учун 2023 йилнинг 16 июндан – 19 июнь кунига қадар танлов эълон қилинади.
Номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 16 июнь – 19 июнь кунлари Навоий шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ биносида жойлашган “Навоий вилояти ИИБга номзодларни қабул қилиш маркази”да қабул қилинади.
2023 йилнинг 16 июнь – 19 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Мўлжал: Навоий шаҳар, А.Навоий кўчасида жойлашган Навоий шаҳар прокуратураси рўпараси (Эски кончилик коллежи).
Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:
(79) 229-53-00; (79) 229-52-03
Телеграмм канали: “t.me/navviliibnomzod” – дан ахборот олиб боришингиз мумкин
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати