Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи полковник Элбек Уруновлар Хатирчи туманида ўрганишлар олиб боришди
Мамлакатимизда
аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш
фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, мутасаддилар Хатирчи туманидаги
Маданият, Тамабаҳрин, Лангар, Миришкор маҳаллаларида бўлиб у ердаги ободончилик
жараёнларида қатнашди. Жумладан Лангар МФЙ ҳудудида жойлашган мактабгача таълим
муассасасининг фойдаланиш шароитлари билан танишиб, таъмирлаш керак бўлган
жойлари бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.
Жараёнда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи “Орзу”
фермер хўжалиги раиси билан суҳбатлашиб, жорий йилда экилган пахтанинг янги
нави ҳамда унинг самарадорлиги билан танишди.
Шунингдек,
Маданият, Тамабаҳрин, Миришкор маҳаллаларининг ички кўчаларини шағаллаштириш ва
асфалтлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари баъзи маҳалла кўчаларидаги
электр энергияси, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ билан боғлиқ
муаммолари ўрганилиб бартараф этиш чоралари кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати