13 Август 2024 йил 1642

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи полковник Элбек Уруновлар Кармана туманида ўрганишлар олиб боришди

 Мутасаддилар туман аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш, ижтимоий шароитларни яхшилаш мақсадида Кармана туманида бўлишди. 

Унда туманнинг 5-ихтисослаштирилган мактаб биносини том қисмини таъмирлаш, "Алишер Навоий" маҳалласи кўчасига асфалт ётқизиш, "Варқ" маҳалласига газ қувури ўтказиш ҳамда "Жалойир" маҳалласидаги айрим симёғочларни алмаштириш чора-тадбирларида бош бўлишди.  

Мазкур вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олган қуриш-таъмирлаш корхоналари вакилларига аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ўз тавсияларини беришди. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech