7 Ноябр 2024 йил 2625

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги оммавий сайёр қабул Хатирчи туманида ташкил этилди

Аҳоли муаммоларини ўрганишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг аҳамияти катта. Боиси турли йўналишдаги мурожаатлар ечими шу соҳага тегишли мутасаддилар билан тез ва самарали ҳал этилиши шубҳасиз. 

Хатирчи туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда ҳам ҳокимлик, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси шунингдек, аҳолига хизмат кўрастувчи бошқа корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Қабул аввалида мутасаддилар халқ билан учрашиб мурожаат этиш тартиби ва йўналишини тушунтиришди.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шокиржон Садиков оммавий сайёр қабулга ўзларининг суд-ҳуқуқ, ижтимоий, тиббий, моддий ёрдам масалалари билан келган хатирчилик 20га яқин фуқаролар мурожаатини ўрганди. Кўрилган мурожаатларнинг аксари қабул жараёнида мутасаддилар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди. 5 нафарига эса маълум муддатда тўлиқ ўрганиб чиқилиши, сўнг хулоса берилиши айтилди. 

Мухтасар айтганда, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши фуқароларнинг бугунги кундан розилиги, эртанги кунга хотиржам ишончини таъминлайди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech