20 Май 2024 йил 1321

“Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинида Навоий вилояти ИИБ жамоаси ғолиб бўлди

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан, Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизони, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Аждодлар изидан интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда куч тузилмалардаги ҳарбий қисм ва муассаса ёш ходимларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Миллий давлатчилигимиз тарихини ёшлар онгида мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган интеллектуал ўйинда жамоалар ўзлари мутоалаа қилган китоблардан тузилган саволларга тезкорлик ва аниқлик билан жавоб беришди.

Танлов иштирокчилари “Темур тузуклари”, Саид Ахмаднинг “Уфқ”, Мирмухсиннинг “Хўжанд қалъаси” ва Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” китобларидан тузилган саволлар асосида ўзаро куч синашган жамоалар орасида Навоий вилояти ИИБ жамоаси ғолиб бўлди.

Ғолиб бўлган жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech