"Барқарор турмуш" ойлиги доирасида Зарафшон шаҳрида ҳам кенг қамровли профилактик ишлар амалга оширилди
Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ масъул ходимлари ҳамда Зарафшон шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан ҳамкорликда ойлик доирасида ҳудудда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди. Дастлаб,ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Турмуш ўртоғи узоқ муддатга ишлаш учун кетган хотин-қизлар, фарзандлари васийлик ва ҳомийликка олинган оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Ижтимоий аҳволи ва муаммолари ўрганилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ижтимоий-моддий қўллаб қувватлаш, бандлигини таъминлашмақсадида, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. 20 га яқин ташкилот ва корхоналар 135 та иш ўринлари билан иштирок этган ушбу меҳнат ярмаркасида жами 65 нафар хотин-қизлар иштирок этди. 25 нафар хотин-қизларга доимий иш ўринлари учун йўлланмалар берилди. Тарғиботлар давомида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ва бир ой давомида касб-ҳунарга ўқитилган ишсиз хотин-қизларга махсус сертификатлар топширилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати