15 Октябр 2024 йил 3361

Хатирчи туманида низоли оилалар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар бошчилигида Хатирчи тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги низоли оилалар билан суҳбат олиб борилди. Жараёнда оила аъзоларининг муаммолари, низо сабаблари ўрганилиб бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди. Шунингдек, учрашувда кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга нуронийлар ҳам иштирок этиб, оиланинг нечоғлик муқаддас эканлиги, унинг осойишталиги фарзандлар камолотида муҳим рол ўйнаши таъкидланди. Профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари самараси ўлароқ шу куни 4 нафар оиладаги эр-хотин ва қайнона-келинлар яраштирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech