1 Ноябр 2024 йил
1994
Хатирчи туманида вояга етмаганлар билан профилактик тарғибот ишлари олиб борилди
Хатирчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан ёшлар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар билан тарғибот йиғилишлари ташкил этилди. Унда вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатлари муҳокама этилиб, салбий оқибатлари тушунтирилди. Бундан ташқари, профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилди. Оиладаги тарбияда болаларни назоратсиз қолдирмаслик, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати