24 Июл 2024 йил 1699

Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Турмуш” профилактик тадбирлари давомида фуқароларнинг оила-турмуш доирасидаги муаммолари ўрганилмоқда

“Турмуш” профилактик тадбири давомида туманнинг Тамабахрин ва Тошқулоқ ҳамда Пахтакор МФЙларда яшовчи фуқаролар хонадонларига борилиб профилактик суҳбат ўтказилди.

Шунингдек мазкур маҳаллаларда ўзларининг оилавий низолари билан маҳалла фаолларига мурожаат қилган ҳамда ажрим ёқасидаги оилалар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб,  жанжал ва келишмовчиликларнинг сабаб ва омиллари ўрганилди. Келгусида бирор бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик тушунтириш ишлари ўтказилди. Шунингдек, яқин қариндошлар ўртасида мол-мулк масаласидаги ўзаро оилавий низолар ҳам муҳокама этилиб тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўраётганларга нисбатан ҳимоя ордери расмийлаштирилиб берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech