13 Май 2025 йил 219

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбирлари давомида яна бир қонунбузарлик ҳолати аниқланди

   Самарқанд мунтазам  ЙПХ масканида Тошкент-Хоразм йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Лада" русумили автомашина тўхтатилиб, тегишли ҳужжатжлари кўздан кечирилиши жараёнида йўловчи сифатида кетаётган тошкентлик  29 ёшли фуқаро шубҳали ҳатти-ҳаракатлари туфайли кинологлар томонидан текширилди. Текширувлар давомида мазкур фуқарога тегишли қора рангли осма сумканинг чўнтагида 1,09 гр ўткир ҳидли, сақичсимон "гашиш" гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди. 

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech