27 Апрел 2024 йил 1757

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бўлди.

 Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб Навоий темир йўл вокзалида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти билан танишди. Сўнгра бошқарма ходимлари билан учрашиб бугунги кунда Ички ишлар органлари соҳасида олиб борилаётган ўзгаришларга барча ходимлар биргаликда Ватан равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишлари лозимлиги таъкидланиб,  ходимларнинг хизмат интизомига риоя қилишлари тўғрисида керакли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб айрим камчиликлар юзасидан топшириқлар берди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: