9 Феврал 2024 йил 3725

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов раислигида Навоий вилояти ИИБ ходимлари билан сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов раислигида Навоий вилояти ИИБ ходимлари билан сарҳисоб йиғилиши ўтказилди. Дастлаб, вилоят ички ишлар органларида ўтган 2023 йил давомида бажарилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳисоботлари тингланди.

Сўнгра вилоятнинг  ўрганилган Навоий ва Зарафшон шаҳри,  Кармана, Навбаҳор ҳамда олис Конимех, Учқудуқ туманларидаги ўрганишлар бўйича  хулосалар берилди. Мазкур ҳудудларда фуқаролар билан ишлаш, профилактик ишлашни янгича тартибини жорий этиш, шунингдек,  криминоген вазиятни яхшилаш борасида  маҳалла масъуллари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича муҳим иавсиялар берилди. Ўрганишлар давомида аниқланган жиддий камчиликлар тез фурсатда бартараф этилиши зарурлиги таъкидланди. Тадбир якунида келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар, амалга оширилиши муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот  хизмати

Text to speech