25 Апрел 2024 йил 788

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилоятидаги 7532 ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда 5-сон жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумлар билан учрашди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов ҳарбий қисм шахсий таркиби билан суҳбатлашди. Унда жанговар хизматни ташкиллаштириш, ўтказилаётган махсус амалий тайёргарлик машғулотларини жадаллаштириш, қўриқлаш ишига жалб этилган ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларни жанговар хизматга тайёрлаш юзасидан бир қатор вазифалар берилди. Ташриф давомида, ҳарбий хизматчиларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди. Шунингдек, хизмат интизомига сўзсиз амал қилишлари, ҳарбий хизматчи ўз устида тинимсиз ишлаши, дунёқараши ва жисмоний қобилиятини мукаммаллаштириши борасида ўз тавсияларини берди.

Вазир ўринбосари навбатдаги манзил йўналиши бўйича 5- сон жазони ижро этиш муассасасида бўлди. Муассасада шахсий таркиб ва маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Ўрганишлар давомида маҳкумлар билан ҳам суҳбатлашиб калонияда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, касб-ҳунар ўрганиш, келгусида жамият учун фойда келтирадиган, ўз ўрнига эга бўлган шахс бўлиб етишиш лозимлигини таъкидланди. Ўз ўрнида маҳкумлар ҳам янги бизнес лойиҳалари билан иштирок этди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech