Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарамаси ходимлари билан учрашди
Вазир ўринбосари "Тинчлик" локоматив депосида вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарамаси ходимлари ҳамда темир йўл ишчи хизматчилари билан учрашди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар темир йўл билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлишидаги сабаб ва шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларини темир йўлларда пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ҳолати, талон-тарож қилиш, ўғирлик жиноятларининг ўтган 2023 йилдаги кўрсаткичлари таҳлил этилди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг муаммо ва мурожаатлари юзасидан суҳбатлашилди. Соҳа ривожи ҳамда жиноятчиликкка қарши кураш йўлидаги самарали хизмати учун бир гуруҳ ходим ва ишчилар эътироф этилиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати