15 Март 2024 йил 2615

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг ўрганишлари Нурота туманида давом эттирилди

Вазир ўринбосарининг Нурота туманидаги ўрганишларининг аввалида жиноятчиларни ушлаш чоғида жасорат кўрсатиб мардларча ҳалок бўлган майор Олимжон Жабборов хонадонига боришди. Оила аъзолари билан суҳбатлашиб марҳумнинг ҳаққига дуо қилдилар. 

Кейинги манзил туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласи бўлди. У ерда маҳалла еттилиги билан ҳудуднинг криминоген вазияти, фуқаролар билан ишлаш, уларга ижтимоий-моддий кўмаклашиш, аёллар ва вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, масъуллар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар бўйича тавсиялар берилди ҳамда маҳаллада ташкил этилган “Уч авлод маскани”, спорт майдончалари билан танишди, маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан кўришди. Бундан ташқари маҳаллани камералаштириш бўйича амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар туман ИИБда давом этди. Ташриф чоғида бўлимнинг навбатчилик қисми, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, бунда тезкор-тергов гуруҳи фаолиятини қай даражада ташкил этилганини гувоҳи бўлди. Аксарият камчиликлар юзасидан топшириқлар берилди.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech