22 Сентябр 2025 йил 791

Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Қизилтепа туманидаги 41 умумтаълим мактабида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Қизилтепа туманидаги 41 сонли умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти ошириш уларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш шунингдек мактабларда олий таълим билан қамров даражасини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар ташкил этилмоқда. Таълим муассасасидаги бу галги тадбирда ҳам Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи ўқувчи-ёшларнинг орзу ва режалари билан ўртоқлашди.  Ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Шундан сўнг мутасаддилар ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳамда волейбол спорт мусобақасида ҳам иштирок этиб, ўқувчиларнинг келгусидаги ўқишларида омад ва зафарлар тилади.

Шу куни мактаб ўқувчилари "Яшил чироқ мусобақаси" ҳамда йўл ҳаракати қоидаси билимдони викторинасига ҳам катта тайёргарлик кўришган. Мазкур кўрик-танловда ўзининг билим салоҳиятини намоён этиб ғолиб бўлган ёшлар масъуллар томонидан тақдирланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech