ИИВ Академиясининг ўқитувчилари ва бошқа масъуллардан иборат ишчи гуруҳ оталиққа олинган мактабларда ўрганишлар олиб борди
ИИВ Академияси ўқитувчилари ва бошқа масъулллардан иборат ишчи гуруҳ оталиққа олинган мактаб ўқувчилари билан учрашди. Дастлаб, Кармана тумани ИИБга бириктирилган 11-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан тарғибот тадбири ташкил этилди. Мутасаддилар тадбир давомида она Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшиш, билим олиш ва касб эгаллашда яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлигини таъкидладилар. Бундан ташқари, келгусида олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш бўйича ўқувчиларга йўналишлар таклиф этилди.
Сўнг, Навбаҳор туманида ички ишлар органларига бириктирилган 31-мактаб ўқувчилари билан тарғибот тадбири ташкил этилди. Улар билан ҳам келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашилиб, саволларига жавоб берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати